Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши курашишда Жиззах пешқадам
11:02 / 2023-05-02

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларининг фаолиятини рейтинг баҳолаш натижалари эълон қилинди. Унда 14 та ҳудуднинг 2022 йил июль-декабрь ойлари учун фаолияти баҳоланган.

2022 йил биринчи ярим йиллик натижаларида Жиззах, Тошкент, Наманган вилоятлари энг юқори, Тошкент шаҳри, Сирдарё, Андижон, Самарқанд, Хоразм паст балл олган ҳудудлар бўлган.  

Хабарда келтирилишича, мазкур ҳолатлар ҳудудий кенгашлар томонидан ҳудудда ишни ташкил этишда комплекс ёндашув пайдо бўлаётганини кўрсатмоқда. Яъни, ўтган йиллар давомида ҳудудий кенгашлар асосан, ташкилий ва тарғибот масалаларида ўз балларини олган бўлса, жорий йилги натижаларда балл олган йўналишлар сони ортган. Бу эса ҳудудий кенгашлар томонидан сўровлар ташкил этиш (ёшлар ўртасида, жамоаларда), ҳудудий раҳбарлар ахборотларини эшитиш, коррупцияга оид матбуот анжуманлари, брифинглар ташкил этиб бориш, ушбу йўналишда жамоатчилик билан ишлаш каби йўналишларда ҳам ишлар олиб борилганини кўриш мумкин.  

А.Қаюмов,

ЎзА