Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги янада ортади
21:58 / 2025-05-30

Коррупцияга қарши курашиш Андижон вилояти ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда коррупция жамият тараққиётига таҳдид солаётган иллат сифатида бутун халқимизни жиддий ташвишга солаётганлиги, юртимизда коррупциянинг олдини олиш, уни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Хусусан, жорий йилнинг 5 март куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтган эди. Шу асосда йиғилишда ҳам коррупцияга қарши курашиш умуммиллий вазифа эканлиги, ҳар бир юртдошимиз ушбу иллатнинг олдини олиш ва бартараф этилишига бефарқ қарамаслиги, бу ишдан четда турмаслиги лозимлиги таъкидланиб, мазкур йўналишда муҳим вазифалар ҳақида сўз юритилди. 

[gallery-23694]

Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Андижон вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши томонидан бу борада амалга ошириладиган ишлар юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

– “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, қолаверса, фуқароларда адолат, ошкоралик ва қонунийлик тамойилларига бўлган ишончни янада мустаҳкамлаш олдимизга қўйилган энг муҳим вазифа ҳисобланади, – дейди Андижон вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши раиси, сенатор Ўктамжон Охунов. – Шу маънода мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш, ижобий натижаларга эришиш жуда муҳимдир. 

Йиғилишда “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар, уларнинг ижросини таъминлаш масаласи атрофлича муҳокама қилинди. 

Коррупцияга қарши курашиш бўйича вилоят “Йўл харитаси”да соғлиқни сақлаш, шунингдек, Мактабгача таълим ва мактаб таълими, бандлик ва аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, кадастр, электр энергияси ҳамда табиий газ таъминоти соҳаларида коррупцион хавф-хатарларни камайтириш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этиш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Сабаби вилоятда қайд этилган коррупцион ҳолатлар таҳлил этилганида, уларнинг асосий қисми айнан ана шу соҳалар ҳиссасига тўғри келган. 

Йиғилишда Кенгаш қошида тузилган Ишчи гуруҳ ҳамда кенгаш аъзоларига коррупцияга қарши курашиш, коррупцион ҳолатлар, уларни келтириб чиқарувчи омилларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари