Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши курашиш энг муҳим масала
13:59 / 2023-04-08

Навоий давлат педагогика институтида “Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз” мавзусида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди. Институтда “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

Институтда лойиҳа доирасида коррупцияга қарши курашиш сиёсати, одоб-аҳлоқ кодекси, намунавий ички тартиб қоидалари, коррупцияга қарши курашиш бўйича “Меъёрий ҳужжатлар тўплами” ишлаб чиқилган. Жорий йилнинг биринчи чорагида институтда коррупциявий ҳолатлар ва хавф-хатарларни аниқлаш мақсадида 4 минг 860 нафар талаба иштирокида аноним сўровномалар ўтказилди.  

– Мазкур сўровномаларнинг натижалари таҳлил қилиниб, аниқланган коррупцион ҳолатларга сабабчи бўладиган шароитлар ўрганилмоқда ва уларни бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда, – дейди институт Коррупцияга қарши курашиш ва “Комплаенс назорат” тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Абдужабббор Холиқов. – Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идоралар вакиллари иштирокида институт профессор-ўқитувчилари ва ходимларнинг коррупцияга қарши курашишдаги огоҳлигини ошириш мақсадида “Биз коррупцияга қаршимиз”, “Бизнинг институтда коррупцияга ўрин йўқ”, “Коррупция таълим кушандаси”, “Барчамиз коррупцияга қарши курашишда масъулмиз”, “Коррупцияга биргаликда курашамиз” каби мавзуларда давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этилмоқда. Шунингдек, ходимларимиз ва талабаларнинг мурожаатларини тўғридан-тўғри қабул қилиш ва кўриб чиқиш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида “Ишонч телефони” ишлаб турибди.  

Бугунги кунда талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш жараёнларининг ошкора ва шаффоф амалга оширишни таъминлаш мақсадида имтиҳонларга мунтазам равишда жамоатчилик вакиллари, ота-оналар жалб қилиниб, имтиҳон натижаларини онлайн тарзда эълон қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилмоқда.  

Институтда мавжуд вакант лавозимларга ҳужжатларни топшириш жараёнини рақамлаштириш бўйича ишлар амалга оширилиб, маълумотлар www.ish.mehnat.uz сайтида эълон қилиб борилмоқда. Шунингдек, ишга қабул қилинаётган номзодларни ишга қабул қилишда ҳар бир номзод билан коррупцияга қарши курашиш сиёсати, одоб-аҳлоқ коидалари, институт намунавий ички тартиб қоидалари ва коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш борасида суҳбат ўтказилади.  

Бундан ташқари, институт профессор-ўқитувчилари, тьюторлар ва ишчи-ходимлар жорий, оралиқ, якуний имтиҳон жараёнларига ҳамда қабул комиссияси фаолиятига асоссиз аралашмаслик, коррупцияга қарши курашиш дастури ва қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ва таъмагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик, акс ҳолда амалдаги қонунларга асосан жазонинг муқаррарлиги тўғрисида огоҳлантирилмоқда.  

– Институтимизда “Коррупцияга қарши курашиш бўйича талаба-ёшлар клуби тўғрисида”ги Низом ишлаб чиқилган, – дейди А.Холиқов. – Ушбу Низомга асосан ҳуқуқий саводхонлиги юқори, ўзининг лидерлик қобилиятларини намоён эта оладиган, тенгдошларини ўз ортидан эргаштирадиган талаба-ёшлар коррупцияга қарши курашишга масъул тарғиботчи этиб белгиланди. Тарғиботчилар рўйхати факультет деканлари тавсиясига асосан оғзаки сўров асосида шакллантирилади. Клуб аъзолари томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилиб, ҳар чоракда ҳисоботлари эшитилади. Ишлар Коррупцияга қарши курашиш ва “Комплаенс назорат” тизимини бошқариш бўлими томонидан мувофиқлаштирилиб борилади.  

Институтда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва давлат харидларини амалга ошириш юзасидан шаффофликни таъминлаш мақсадида маълумотлар xarid.uz сайти орқали мониторинг қилиб борилмоқда.  

А.Бўриев, ЎзА