ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарёда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида “Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш, коррупцияга қарши профилактика чора-тадбирларини кучайтириш” мавзусида семинар ўтказилди.
Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқий назорат бошқармаси бошлиғи Шаҳобиддин Жўрабоев, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳусниддин Мамадиев, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Абдумурод Тўраев, ДХХ вилоят бошқармаси ходими Абдусалом Раимов, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали раҳбари Муродилла Турсунов, ИИБ вакиллари – Жамшид Нафасов ва Шоҳжаҳон Раҳимов, шунингдек, бошқарма аппарати ходимлари, ҳудудий ММТБ бошлиқлари, ZOOM платформаси орқали туман ва шаҳар бўлимлари ходимлари, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
[gallery-26372]
Мулоқот давомида иштирокчиларга коррупцияга қарши курашишга оид ички локал ҳужжатлар мазмуни, қонунчилик асослари, “ҳалоллик вакцинаси” иммунитетини шакллантиришнинг аҳамияти тушунтирилди. Таълим соҳасини шаффоф, коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги уқтирилди.
Тадбир давомида коррупцион ҳаракатларнинг салбий оқибатларига бағишланган видеороликлар намойиш этилиб, таълим муассасалари раҳбарлари ҳалоллик ва шаффофликни таъминлашда янада масъулиятли бўлиши лозимлиги эслатиб ўтилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА