French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши курашиш – бурчимиз
14:35 / 2021-10-21

МИБ Сирдарё вилояти бошқармасида коррупциянинг олдини олиш, қонун бузилишлари, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш мақсадида ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда бошқарма ходимлари ҳамда туман-шаҳар бўлимлари мутахассислари иштирок этди.

Тадбирда ходимлар хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳамиша огоҳ бўлиши ва аҳоли ўртасида муомала маданиятини яхшилаб бориш кераклиги ҳақида сўз борди. Қолаверса, коррупцияга йўл қўймаслик асосий мақсадлардан бири эканлиги таъкидланди.

Бюро ходими ўз фаолиятини қонунийлик, масъулият, адолатлилик, ҳалоллик ва холислик асосида олиб бориши керак. Касбга, хизмат бурчига ва давлат сиёсатига содиқ бўлиши, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлигини таъминлашга ҳисса қўшиши керак.  

– Коррупция жамият тараққиёти учун жуда хавфли жиноят бўлиб, давлатни ич-ичидан емириб боради, – дейди МИБ Сирдарё вилояти бошқармаси катта инспектори Жасур Кенжаев. – Бу иллат давлат ва жамиятда соғлом муҳитнинг қарор топиши, мамлакат барқарорлиги, тинчлиги ва тараққиётига хавф солади.  

Адолат қарор топган жамиятда яшаш учун нафақат давлат органлари, идораларида фаолият юритаётган ходимлар ва раҳбарлар, балки, ҳар биримиз коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз эканлигини англашимиз, унинг олдини олиш, йўқ қилиш, унга муросасиз муносабатда бўлишда масъулмиз.

 

Шуҳрат Суяров, ЎзА