Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни ҳамда “Антикоррупция ойлиги” доирасида “Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда бошқарма раҳбарияти, ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Бошқарма бошлиғи Ж.Файзуллаев тизимда божхона ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар, уларни ижтимоий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.
Сўнг шахсий хавфсизлик гуруҳи томонидан коррупциянинг олдини олиш йўналишида тизимда амалга оширилган чора-тадбирлар юзасидан тақдимот ўтказилди.

Тадбир давомида ходимлар оила аъзоларининг ҳам миннатдорлик фикрлари тингланди.
Якунда иштирокчилар божхонага оид саволларига батафсил жавоб олди.
Шунингдек, хизматда эришган ютуқлари учун бир қатор божхона ходимлари бошқарма бошлиғи томонидан фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар билан тақдирланди.
Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари