Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг танлови ғолиблари эълон қилинди
16:31 / 2020-12-09

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташаббуси билан Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳамкорлигида «Антикоррупция ҳафталиги» ташкил этилди.

Ҳафталик доирасида 20 дан ортиқ йирик тадбирлар, учрашувлар бўлиб ўтди. Мингдан зиёд қатнашчилар, жумладан, 50 нафардан ортиқ халқаро экспертлар иштирок этди.

Унда «БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси ва унинг бажарилиш механизмларини кўриб чиқиш», «Ҳалоллик вакцинаси»ни жорий этиш масалалари”, “Давлат ташкилотлари фаолиятида коррупциянинг олдини олиш: муаммолар ва уларнинг ечимлари" мавзусидаги глобал анжуманлар ташкил этилди.

Аҳолининг, айниқса ёшларнинг фикрини ўрганиш мақсадида агентлик, UNICEF халқаро ташкилоти кўмагида ёшлар орасида “U-report” платформаси орқали «Коррупция ҳақида нима дея оласиз?» мавзусида онлайн сўров ўтказди.  

Унда республиканинг барча ҳудудларидан 15 мингдан зиёд респондентлар иштирок этди.  

[gallery-347]

Ҳафталик доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, қатор вазирлик ва идоралар, шунингдек давлат улушига эга тижорат банкларида «Очиқ эшиклар кунлари» ўтказилди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Давлат божхона қўмитаси, Давлат хизматлари агентлиги, Кадастр агентлиги ва бошқа қатор ташкилотлар билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Шунингдек, 9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан илк бор ташкил этилган «Антикоррупция ҳафталиги» якунларига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Маросимда «Коррупцияни биргаликда енгамиз!» танлови ғолибларини тақдирлаш жараёни ўтказилди.  

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг танлови ғолиблари эълон қилинди.

Асосий номинациялар

«Энг яхши журналистик суриштирув» номинацияси ғолиблари:

1-ўрин – Қобил Хидиров, davletovuz канали асосчиси

2-ўрин – Жамшид Ниёзов, KunUz  мухбири

3-ўрин – Анастасия Павленко, «Самаркандский вестник» газетаси мухбири

«Энг яхши ижтимоий видеоролик учун»

1-ўрин – Нурмуҳаммед Жумагулов,  мустақил ижодкор

2-ўрин – Ерполат Оракбаев,  Қорақалпоқ давлат университети юридик факультети 4-курс талабаси

3-ўрин – Жамолиддин Қаландаров, Қурилиш вазирлиги матбуот котиби

“Энг яхши тасвирий асар ва график дизайн учун”  

(тасвирий санъат асари, карикатура, иллюстрация, плакат, баннер, комикс)

1-ўрин – Расулов Бобур, Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг тасвирий санъат ўқитувчиси

2-ўрин – Бекниязов Жанибек, Нукус шаҳар 1-сонли мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси

3-ўрин – Солиев Муслимбек, Беҳзод номидани Рассомлик ва дизайн институти талабаси  

“Энг яхши иншо”  

(ОТМ талабалари ўртасида)

1-ўрин – Орипова Нилуфар, Жиззах давлат педагогика институти Ўзбек тили ва адабиёти факультети талабаси

2-ўрин – Имомова Дилдора, Жиззах политехника университети Архитектура ва қурилиш факультети талабаси

3-ўрин – Ҳайитбоев Ёрқинжон, Гулистон давлат университети филология факультети 1-курс талабаси

“Энг яхши иншо”

(мактаб ўқувчилари ўртасида)

1-ўрин – Темирхонова Салтанат, Қорақалпоғистон Республикаси, Қанликўл тумани, 16-сонли мактаб, 11-синф ўқувчиси

2-ўрин – Ражабова Мохинур, Хоразм вилояти, Хазорасп тумани, 45-сонли умумтаълим мактаби, 9-синф ўқувчиси

3-ўрин – Одилова Барнохон, Андижон вилояти, Андижон тумани, 10-сонли ИДУМИ 11-синф ўқувчиси

Махсус номинациялар

«Ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги учун»

(блогерлар, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ, саҳифа, каналлар)

Отабек Бакиров,  блогер, bakiroo телеграм канали асосчиси  

Зафарбек Солижонов, блогер, Zafarbek Solijonov телеграм канали ва фейсбук профили эгаси  

Фотима Жўраева, блогер, фейсбукда фаол юзер

«Коррупцияга қарши энг фаол тарғибот олиб борган ОАВ»

– GazetaUz

– MY5

«Энг фаол нодавлат нотижорат нотижорат ташкилоти»

– “Истиқболли авлод” ННТ

Маросим якунида танлов ғолибларига халқаро ташкилотлар томонидан тақдим этилган қимматбаҳо совғалар топширилди.