Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида Экспертлар гуруҳи ташкил этилди
11:01 / 2023-09-26

Коррупцияга қарши курашиш агентлигида “Коррупциянинг олдини олишга қаратилган инновацион ва замон талабларига жавоб берадиган ечимларни ривожлантириш масалалари” мавзусида академик доира вакиллари мулоқоти ташкил этилди.

Таъкидланганидек, коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган чораларнинг самарадорлигини оширишда илмий ёндошувнинг ўрни муҳим. Айнан коррупцияни келтириб чиқараётган сабабларни ўрганиш, таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш бўйича асосланган таклифларга эҳтиёж юқори. Бу эса, мазкур йўналишдаги илмий тадқиқотлар, ўрганишлар кўламини оширишни талаб этади.

Шу мақсадда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида Экспертлар гуруҳи ташкил этилди ҳамда ушбу мулоқот доирасида гуруҳнинг таъсис йиғилиши бўлди.

Гуруҳ юқоридаги вазифаларни мувофиқлаштириш ва коррупцияга қарши курашишнинг илмий асосларини такомиллаштириш, соҳага оид илмий тадқиқотларни ташкил этиш ҳамда Агентлик ва илмий доира вакиллари, ихтисослашган таълим муассасалари ўртасида кўприк вазифасини ўтайди.

Йиғилишда Экспертлар гуруҳининг асосий фаолият йўналишлари белгиланди. Жумладан, гуруҳ “Очиқлик индекси” платформасининг ишлаш механизмидаги камчиликларни таҳлил қилиш, коррупцияга қарши узоқ, ўрта, қисқа муддатли, аниқ мақсадларни SWOT таҳлил қилиш, ёшларда коррупцияга қарши муросасиз муҳитни шакллантиришга оид чораларни белгилаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари фаолиятини таҳлил қилиш ва бошқа ишларни амалга оширади.

Шунингдек, гуруҳдан кутилаётган асосий натижалар сифатида коррупциявий хатти-ҳаракатларнинг ривожланиш тенденциялари ва шакллари, уларнинг олдини олиш бўйича илмий исботланган, инновацион воситалар, усуллар ва ечимларни шакллантириш эканлиги қайд этилди.

[gallery-13718]

Гуруҳ аъзолари томонидан ушбу мақсадни амалга ошириш учун бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Шунингдек, йиғилишда ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди ва гуруҳни ташкилий-услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Н.Абдураимова, ЎзА