Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши курашда жамоатчилик билан ҳамкорликнинг ўрни
10:32 / 2021-12-07

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “Коррупцияга қарши курашда жамоатчилик билан ҳамкорликнинг ўрни” мавзусида тренинг бўлиб ўтди.

Тренингда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарияти, БМТ Тараққиёт дастурининг коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Коррупцияга оид хабарларни ёритишда, коррупциявий ҳолатларда журналистик суриштирувнинг ўрни, оммавий ахборот воситалари ҳамда интернет орқали коррупциянинг олдини олиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигининг қонунчилик асослари каби мавзулар тренингнинг асосий масаласи бўлди.

Шунингдек, ОАВнинг жамоатчилик назоратини амалга ошириши коррупцияга қарши майдонда муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Журналист ва блогерлар томонидан коррупцион ҳолатлар юзасидан жамиятга етказилаётган маълумотларнинг холислиги муҳим ўрин тутиши айтиб ўтилди.

– Албатта бундай тадбирларни кўпайтириш баробарида форматини соддалаштириш жамоатчилик фаолларининг қатнашишига сабаб бўлади, –дейди ҳуқуқшунос Аъзам Бегалиев. – Жамоатчилик фақат журналист ва блогерлар эмас, катта тоифа ҳисобланади. Жамоатчилик – муаммолар билан қизиқадиган ва кўтарадиган оддий шахс ҳам бўлиши мумкин. Шу сабабли бундай тадбирлар мунтазам ўтказилиб, уларда ҳар хил тоифа қатнашувчилар иштироки таъминланиши коррупцион билим ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиради.

Мухлиса Аъзамова, 
Ўзбекистон давлат жаҳон
тиллари  университети талабаси
ЎзА