French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши кураш – ёруғ келажагимиз пойдевори
14:04 / 2025-11-21

Қорақалпоғистон Республикаси Педагогик маҳорат марказида “Коррупцияга қарши кураш – ёруғ келажагимиз пойдевори” мавзусида очиқ мулоқот ва очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакиллари, марказнинг профессор-ўқитувчилар ва тингловчилар иштирок этишди.

Тадбирда таъкидланганидек, ҳар қандай тараққиётнинг илдизига болта урадиган иллатлардан бири коррупциядир. Мамлакатимизда бундай иллатларга қарши курашиш, уларнинг олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борадаги қонунчилик базаси ҳам такомиллаштирилмоқда. Шу асосда фуқароларнинг масъулияти ҳам оширилмоқда.

Жорий йилнинг 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари “Ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов – бу коррупциядир. Буни дунё тажрибаси ҳам тўлиқ тасдиқлайди” деб таъкидлаган эди.

Тадбирда тамагирлик, пора олиш ва бериш, муайян совға эвазига одамларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зид ҳаракат қилиш амалдаги қонунчилик асосида тақиқланиши, агар шундай ҳолатлар аниқланадиган бўлса, жиноий жавобгарликка асос бўлиши аниқ мисоллар орқали қайд этилди.  

Учрашувда иштирокчилар эътиборига соҳаларда коррупция ҳолатларига қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ҳуқуқий-тезкор тадбирлардан тайёрланган видеоролик ҳавола этилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири