Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамкорлигида ишлаб чиқилган йўл харитаси ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбирда вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Абдумурод Тўраев ҳамда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ходимлари иштирок этди. Шунингдек, ZOOM платформаси орқали туман ва шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари бошлиқлари, ходимлари, шунингдек мактабгача таълим ташкилоти ва мактаб директорларининг фаол иштироки ҳам таъминланди.
[gallery-23640]
Мулоқот давомида сўнгги даврда тизимда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан батафсил маълумот берилди. Айниқса, коррупциянинг жамият ҳаётига салбий таъсири ва унинг оғир оқибатларига алоҳида эътибор қаратилди.
Иштирокчилар ўзаро фикр алмашди, коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик фаоллигини ошириш, таълим тизимида шаффофликни кучайтириш ҳамда бу борада амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди ва белгилаб олинди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/bc4b-2fUwhY?si=ThWcvZYVcPL5MO6V" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат,видео),ЎзА