Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши кураш ойлиги давом этмоқда
21:12 / 2022-11-17

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасида ойлигик доирасида “Коррупция – ёмон иллат!” мавзуда семинар бўлиб ўтди.

Агентликнинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда адлия бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда вилоятдаги корхона, ташкилот, муассасалар раҳбар ва ходимлари иштирок этди.

Дастлаб семинар иштирокчиларга коррупцияга қарши курашиш борасида жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида вилоятда амалга оширилган ишлар хусусида ахборот берилди.

Семинар давомида иштирокчиларга адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси Ш.Сулаймонов, коррупцияга қарши курашиш юзасидан қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва ваколатли давлат органлари ҳақида батафсил маълумот берди. 

Жиззах вилояти прокуратураси бўлим прокурори Ф.Алимаматовнинг “Коррупция – ёмон иллат!” мавзусидаги, шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги юзасидан жонли мисоллар билан қилган маърузаси иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Муҳокама ва савол-жавоблар кўринишида ўтган семинарда иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олди.

А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА