Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши кураш доимий бўлиши лозим
09:17 / 2024-05-31

“Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамиятининг мувофиқлик (комплаенс) бўлими томонидан тизим корхоналарида коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича амалий машғулотлар ҳамда семинар-тренинглар мунтазам равишда ташкил қилиб келинмоқда.

Навбатдаги шундай тадбир Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида жойлашган “Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси” корхонасида ўтказилди.  

Тадбирда станция раҳбари Фарруҳ Турғунов корхонада коррупцияга қарши курашиш борасида меҳнат жамоасига мурожаат билан чиқиб, ушбу иллатга қарши кураш юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади. Мурожаатда корхона ходимларининг ҳуқуқий онги, маданиятини ошириш, жамоада коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришнинг долзарблигига асосий эътибор қаратилди.  

Семинарда ҳозирги шароитда давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда кўзда тутилган талабларга қатъий риоя этиш, харажатларни оптималлаштириш ва ортиқча сарфларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлаш зарурлиги каби масалалар бўйича мутахассислар томонидан махсус слайдлар ёрдамида атрофлича тушунчалар берилди.  

– Бу каби амалий семинарларни ташкил қилиш орқали тизим корхоналари давлат харидлари тизимида эҳтимолий коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бутунлай тугатишга кўмаклашиш, бу борада ҳар бир масъул ходимнинг мажбуриятларини тушунтириш тадбирнинг асосий мақсадидир, – дейди “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамиятининг масъул ходими Баҳодир Нишонхўжаев. – Интерактив тарзда кечган семинар давомида мутахассислар томонидан ишчи-ходимларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири