Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши кураш барчанинг вазифаси
18:17 / 2025-12-18

Наманган вилояти божхона бошқармаси “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида “Аксилкоррупция ойлиги“ доирасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди. Тадбирда фуқаролар, вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда бизнес эгаларига божхона соҳасида яратилган қулайлик ва имтиёзлар, қонунчиликдаги ўзгариш ва янгиликларни етказиш, мавжуд муаммоли масалаларга ижобий ечим топишдан иборатдир. 

Масъул ходимлар томонидан тизимда шаффофликни таъминлаш, ҳалоллик, коррупцияни олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида атрофлича ахборотлар берилди. Мазкур иллатга қарши кураш олиб боришга нафақат давлат органлари, балки жамият ва умуман барча фуқароларимиз бирдек масъулдир. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.