Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши кураш барчанинг бурчи
14:21 / 2025-07-26

Бухоро вилояти прокуратураси, Халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳамда  ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, ҳамда маиший коррупцияга барҳам бериш бўйича тасдиқланган “йўл харита” ижроси бўйича ўрганишлар ўтказилмоқда.

Хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасида коррупция омилларини бартараф этиш борасида белгиланган вазифаларнинг ижроси Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида  ўрганилди.

Ишчи гуруҳ томонидан соғлиқни сақлаш соҳасида “йўл харита”да белгиланган вазифаларнинг ижроси марказда беморларга тиббий хизмат кўрсатиш жараёнларини рақамлаштирилганлиги ўрганилди. Муассасада коррупцияни олдини олишга қаратилган чақириқлар, коррупцияга дуч келганда мурожаат қилиш мумкин бўлган ишонч телефонлари қайд этилган баннер ва плакатлар жойлаштирилганлиги ва аҳолига кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлар, бепул бериладиган  дори-дармонлар тўғрисидаги маълумотларни барча учун кўринарли жойларга ўрнатилганлиги кўздан кечирилди.

Марказда хизмат олиб бораётган тиббиёт ходимлар билан суҳбатлар ўтказилди. Тиббий хизмат кўрсатиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш, тиббий хизмат сифатини янада ошириш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.