Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши ички назорат бўлими ходимлари халқаро сертификатларга эга бўлди
16:00 / 2022-12-06

9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишлаб “Аксилкоррупция ҳафталиги” доирасида “Ўзкомназорат” Давлат инспекциясида фуқаролар, жамоатчилик фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

Унда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими А.Юнусов иштирок этди. Шунингдек, тадбирда “Ўзкомназорат” Давлат инспекциясининг тегишли бўлимлари идорада, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида коррупцияга қарши курашиш, комплаенс назорат тизимини йўлга қўйиш, очиқлик, шаффофликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тақдимотлар қилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, ўтган йилнинг 24 июнида “Ўзкомназорат” Давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида меморандум имзоланган. 2021 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

Тадбирда қайд этилишича, коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими “E-Antikor” жорий этиш юзасидан 2022-2023 йилларга мўлжалланган Назорат-режаси ишлаб чиқилди. Шунингдек, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

“Ўзкомназорат” Давлат инспекцияси тизимида комплаенс-назорат тизими фаолияти самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура академиясининг “Коррупцияга қарши курашиш бўйича самарали идоравий чора-тадбирлар ташкил этилишини таъминлаш” мавзусидаги малака ошириш курсларида “Ўзкомназорат” давлат инспекциясининг 49 нафар ходимлари иштирок этиб, тегишли сертификатларга эга бўлди.

Жорий йил декабрь ойига қадар ходимлар томонидан лавозим йўриқномаси ва ижро интизомига риоя қилиниши, ички муҳит ва испекция мол-мулкидан тўғри фойдаланиш ҳолати юзасидан жами 4 та ўрганиш ишлари ўтказилиб, айбдор ходимлар келгусида бу каби ҳаракатларни такрорламасликлари юзасидан огоҳлантирилди.

ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификатини олиш юзасидан ишлар ташкиллаштирилган бўлиб, бугунги кунда Коррупцияга қарши ички назорат бўлими ходимлари “CERT ACADEMY” халқаро тренинг компаниясида ўқув курсида малакасини ошириб, тегишли сертификатларга эга бўлди. Шунингдек, мазкур компания ходимлари томонидан “Ўзкомназорат” Давлат инспекциясида аудиторлик текширувининг 1-босқичи ўтказилди, бугунги кунда текширувнинг 2-босқичи ўтказилиши кутилмоқда.

Тадбирда қайд этилишича, жорий йил январь-ноябрь ойлари мобайнида махсус “ишонч телефони” орқали жами 79 та мурожаат келиб тушган. Шулардан 2 таси “Ўзкомназорат” Давлат инспекцияси ходимининг ҳаракатлари юзасидан, қолган 66 таси алоқа сифати ва бошқа масалалар юзасидан бўлган. Мурожаатларнинг 78 таси “murojaat.gis.uz” тизими орқали Мурожаатлар билан ишлаш бўлимига ва биттаси ўрганиш ўтказиш учун Ходимларни бошқариш бўлимига юборилган.

“Ўзкомназорат” Давлат инспекциясига ишга қабул қилинган 14 нафар ходим ва 13 нафар ротация бўлган ходимлар манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги деклорациялари тўлдирилган бўлиб, бугунги кунда Ходимларни бошқариш бўлими томонидан манфаатлар тўқнашуви аломатлари аниқланмаган.

 

Ш.Маматуропова, ЎзА