Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши фаол курашаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари тақдирланди
09:30 / 2022-09-28

Фуқаролик жамияти институтлари ўртасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги танлов ғолиблари аниқланди.

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастури томонидан фуқаролик жамияти институтлари ўртасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида “Фуқаролик  жамияти институтларини  коррупциянинг  олдини  олиш  ва  унга қарши  курашишда  инновацияларни  ишлаб  чиқиш  ва  жорий  этиш жараёнига  жалб  қилиш” қўшма танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Қайд этиш лозимки, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишда фаоллик, жонбозлик кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамиятнинг тараққий этишида муҳим аҳамият касб этади. 

Таъкидланганидек, жорий йилнинг 17 июнидан 10 июлигача грант олиш учун 18 ННТдан ариза келиб тушиб, уларнинг орасидан баҳолаш комиссияси қарорига кўра 9 ННТ таклифлари юқори балл олди.  

Булар қаторидан “Тараққиёт стратегияси” маркази (Тошкент шаҳри), “Чеҳра” аёллар ва болаларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази (Фарғона вилояти), “Мулоқот” жамоат бирлашмаси (Тошкент шаҳри), “Истиқболли авлод” Республика ижтимоий ахборот маркази Сирдарё вилояти  филиали (Сирдарё вилояти), “Зиёнур” аёллар ва ўсмирларни ижтимоий, ҳуқуқий ва экологик қўллаб-қувватлаш маркази (Фарғона вилояти), “Инсон ҳуқуқлари маданияти маркази” (Тошкент шаҳри), “Тошкент аёллар тадбиркорлик маркази” (Тошкент шаҳри), “Республика ёш олимлар кенгаши” (Тошкент шаҳри) ва “Тараққиёт” ННТ (Бухоро вилояти) ўрин олди. 

Ғолиблар БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида молиялаштирилади. 

Танлов фуқаролик жамияти институтларига давлат ва жамият ҳаётининг  ривожланишига тўсиқ бўлаётган иллат – коррупцияга нисбатан муросасиз курашда иштирок этишларида янги имкониятларни очиб беради.  

Фуқаролик жамияти институтларини коррупцияга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнига, шу жумладан, инновацион ечимлар ёрдамида жалб этиш орқали аниқ мақсадли тадбирларни амалиётга жорий этиш учун шарт-шароит яратади. 

 

Ғолибларга махсус сертификатлар топширилди. 
ЎзА