Коррупцияга оид индексда қандай натижа кузатилди?
“Transparency International” эълон қилган 2025 йилги Коррупцияни қабул қилиш индексига кўра, Ўзбекистон 31 балл олди.
Бу 2022 йилдаги кўрсаткич билан бир хил. 2024 йил (32), 2023 йил (33)дан бироз паст, аммо ўн йил аввалги 18 - 19 баллик даражадан анча юқори.
Кенгроқ манзарада тенденция ижобий: сўнгги ўн йилда мамлакат 13 баллдан ортиқ ўсишни қайд этди вa жуда паст кўрсаткичлардан ўрта поғонага кўтарилди.
2025 йилдаги индекс ҳисоботининг ўзи шуни кўрсатадики, глобал миқёсда коррупцияга қарши курашда турғунлик кучайган вa идрок кўпинча ислоҳотлардан секинроқ ўзгармоқда.
Шу боис, бугунги натижа орқага кетиш эмас, балки барқарорлашув босқичи сифатида кўрилади – келгуси ютуқлар эса ислоҳотларнинг изчил вa самарали ижросига боғлиқ.
Н.Абдураимова, ЎзА