English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган лойиҳа
16:24 / 2023-05-26

Мамлакатимизда ёшлар ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини янада оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Адлия вазирлигида Бош прокуратура, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва “КПМГ Аудит” (Ўзбекистон) компанияси экспертлари иштирокида ўтказилган тадбирда шу ҳақда фикр юритилди.  

Тадбирда Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисобдор ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси кўмагида “КПМГ Аудит” (Ўзбекистон) компанияси экспертлари иштирокида амалга оширилган “Давлат органлари ва таълим муассасаларида коррупцияга қарши таълим ва ҳалоллик тизимини яратиш” лойиҳаси натижасида тайёрланган ўқув материаллари ва модуллари тарқатилди.  

Ушбу лойиҳа давлат хизматчилари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари ҳамда таълим муассасаларининг ўқувчи ва талабаларида ҳалолликни мустаҳкамлаш ва коррупциянинг барча кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган.  

Лойиҳа доирасида таълим соҳасидаги турли мақсадли гуруҳлар учун коррупциянинг олдини олиш бўйича ўқув дастурлари, коррупцияга қарши курашнинг замонавий механизмлари, мансабдор шахслар ва давлат муассасалари ходимларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий билимини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар ходимларини коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитиш бўйича ўқув курслари ишлаб чиқилди.  

Хусусан, мактабгача таълим муассасаларида болаларни коррупцияга қарши тарбиялаш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқилди. Ушбу қўлланма 3 боб ва 6 қисмдан иборат бўлиб, коррупцияга қарши таълим ва коррупцияга қарши дунёқарашни шакллантиришга қаратилган.  

Қўлланма болалар онгида коррупцияга қарши кўникмаларни шакллантиришда, уларни ҳалол, коррупция каби салбий ижтимоий ҳодисага нисбатан муросасизлик руҳида тарбиялашда тарбиячилар учун кўмакчи бўлади.  

Н.Абдураимова, ЎзА