Коррупция – жамият иллати
Урганч шаҳар ҳокимлигида давлат ва жамият ривожига тўсиқ бўлувчи иллат – коррупцияга оид жиноятчилик ҳамда унинг келиб чиқиш сабаблари, бундай ҳолатларни бартараф этиш чора-тадбирларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган тадбирда сектор раҳбарлари, қатор идора ва ташкилот масъуллари, депутатлар, жамоатчилик фаоллари, ОAВ вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда мавзу юзасидан эришилаётган натижалар қайд этилган ҳолда ҳар бир корхона, ташкилот ҳамда ўқув муассасалари раҳбарлари ўз жамоасида коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича мутахассисларни жалб қилган ҳолда давра суҳбатлари ва тушунтириш ишлари олиб бориши лозимлиги таъкидланди.
[gallery-14801]
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА