Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупция – тараққиёт кушандаси
15:06 / 2022-10-26

Бухорода Коррупцияга қарши курашиш вилоят Кенгаши ташаббуси билан хотин-қизлар ўртасида коррупцион ҳолатларнинг олдини олишга бағишланган семинар ўтказилди.

Тадбирда вилоят Оила ва хотин-қизлар, Ички ишлар бошқармалари, олий таълим муассасалари, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш, Мактабгача таълим бош бошқармалари масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Коррупция жамият ривожига, мамлакат тараққиётига жиддий тўсиқ бўлиб, соҳалар юксалишига бевосита таҳдид қиладиган иллатдир, – дейди тадбирда сўзга чиққан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили, Сенат аъзоси Абера Ҳусейнова. – Бу иллатнинг давлат ва жамиятга етказадиган зарари, коррупцияга оид қилмишлар учун жавобгарлик, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиради. Афсуски, хотин-қизлар ўртасида ҳам коррупция билан боғлиқ жиноят содир этиш ҳолатлари мавжуд. Аёл коррупцияга қўл урдими, демак жамият учун, келажак учун бу хавотирли.

Семинарда вилоят Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Дилфуза Шаропова ҳамда вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси вакили Азиз Пўлатов хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш, фош этиш ва тергов қилиш амалиёти ҳамда ушбу соҳада юзага келаётган муаммолар ҳақида атрофлича тўхталди.

Коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва омиллар таҳлил қилинди. Ушбу қоидабузарликларга қарши кураш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар билдирилди.

Зариф Комилов, ЎзА