Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупция тараққиёт кушандаси
18:31 / 2022-10-06

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида ходимлар томонидан коррупция, таъмагирлик, порахўрлик, мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш каби жиноятлар, бошқа салбий ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида навбатдаги профилактик тадбир бўлиб ўтди.

“Масофавий электрон декларациялаш”, “Нукус” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости, “Даут-ота” чегара божхона пости, “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона постининг сменадан ташқари ходимлари ва бошқарманинг шахсий хавфсизлик бўлими ходимлари иштирок этган тадбирда хизматни ўташ даврида коррупция ва таъмагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик, божхона назорати ва расмийлаштируви давомида божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган фуқаролар билан хушмуомала бўлиш, хизмат ваколатлари доирасидан ўз шахсий манфаати йўлида фойдаланмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

– Жорий йилнинг ўтган даврида шахсий таркибнинг хизмат ва ижро интизомига риоя қилиши, улар томонидан салбий ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида ходимлар иштирокида 64 маротаба умумий-профилактика тадбири ўтказилди, – дейди бошқарманинг шахсий хавфсизлик бўлими катта тезкор вакили А.Алламов. – Шунингдек, 223 нафар ходим билан якка тартибда тарбиявий-профилактик суҳбат олиб борилди.

Бошқарма ходимлари ўртасида соғлом ишчанлик муҳитини шакллантириш, улар томонидан коррупция жиноятлари ва бошқа салбий ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида, шахсий хавфсизлик бўлими ташаббуси билан 36 нафар ходим бошқарманинг бошқа божхона постлари ва бўлимларига ротация тариқасида ўтказилди. 70 маротаба яширин тарзда текширувлар ўтказилган бўлиб, бунинг натижасида хизмат вазифасини бажариш давомида камчиликларга йўл қуйган 7 нафар ходим интизомий жазога тортилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА