Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупция – тараққиёт кушандаси
11:13 / 2021-12-08

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилаётир.

 Илк бор коррупциявий хавфларни аниқлаш ва тизимли таҳлил қилиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф қилиш учун масъул бўлган алоҳида орган 

— Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. Давлат ҳокимияти органлари ва йирик хўжалик юритувчи субъектларда коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилди.


Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев, вилоят прокурори Шохрух Аминов ҳамда тегишли маъсул ходимлар иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳам вилоятда содир этилаётган коррупцион ва фирибгарлик жиноятлари, уларга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.


Тадбирда коррупцион жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирларга қарамасдан айрим фуқаролар ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаётган ходимлар томонидан қонун талаблари очиқдан-очиқ бузилиши ҳолатларига кузатилаётгани таъкидланди. Бугунги кунга қадар вилоятда ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ 20 та ҳолатда жами 24 нафар шахс жиноят содир этган. 

Ушбу ҳолатлар бўйича барча айбдорларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилиб, айбдорлар суд олдида жавоб бермоқда. Мазкур қўзғатилган жиноят ишлари бўйича жами 150 гектар ер майдонини ноқонуний равишда сотилишининг олди олинган.


Вилоят прокуратураси органлари томонидан ер майдони ажратилиши билан боғлиқ ҳолатларнинг қонунийлиги ўрганилганида жами 13 минг 784 гектар ер майдони ноқонуний ажратиб берилганлиги аниқланиб, туман-шаҳар ҳокимларининг 399 та қарорига нисбатан протест келтирилган, 6 нафар шахснинг интизомий ва маъмурий жавобгарлиги ҳал этилган.

Йиғилишда коррупция фуқароларнинг ижтимоий адолатга, давлат органларига бўлган ишончини сусайтириши, давлатнинг иқтисодий ўсишига салбий таъсир кўрсатиб, жамиятдаги маънавий муҳит бузилишига олиб келаши алоҳида қайд этилди. Якунда коррупцион жиноятлар, шу жумладан, ер сотиш ёки ноқонуний ажратиш билан боғлиқ қонун бузилишларга қарши махсус чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шуҳрат Суяров, ЎзА