Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупция – тараққиёт кушандаси
19:54 / 2021-12-02

Коррупция демократия ва қонун устуворлиги асосларига путур етказади. Инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келади. Ислоҳотларга тўсқинлик қилиб жамият тараққиётини ортга суради. Халқнинг адолатга бўлган ишончини сусайтиради. Ушбу иллат мамлакат ҳам миллат ҳам танламайди.

Шу боис, унга жаҳон миқёсида қарши кураш олиб борилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюциясига мувофиқ, 2004 йилдан бошлаб “9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни” сифатида нишонланиши ҳам бежиз эмас.

Сана муносабати билан “UZINSURANCE” компанияси Бошқарувида “Коррупция ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Бошқарув ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунда коррупция хавфининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. 

Хусусан, коррупциянинг олдини олиш билан боғлиқ қонунчилик базасини мустаҳкамлашга қаратилган Бюджет кодекси, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”, “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”, “Электрон ҳукумат тўғрисида” ва “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди. Бир сўз билан айтганда мамлакатимизда “коррупция” сўзи ишлатилган 200 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд.

Коррупцияга қарши самарали кураш олиб бориш мақсадида 2017 йил январида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши эса давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг коррупцияга қарши куч ва имкониятларини бирлаштириб, яхлит тизимни яратиш имконини берди.

Бу албатта, сўнгги йилларда ушбу иллатга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш ва қатъий кураш олиб бориш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланганидан далолатдир. Чунончи, Давлатимиз раҳбари Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутаҳассислар жалб қилинган, жамиятимизнинг барча аъзоларини “ҳалоллик вакцинаси” билан эмлаган ҳолда коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга қаратилган ташаббусни илгари сурди. 

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. Давлат ва жамият фаолиятининг барча соҳаларида коррупцияга қарши курашиш стандартлари ва механизмларини жорий этиш, шунингдек, жамиятда коррупциянинг барча кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш агентлик миссияси сифатида белгиланди.

Давра суҳбати давомида “UZINSURANCE” компанияси тизимида коррупцияга қарши ички назорат яъни, комплеанс назорат департаменти фаолият юритаётгани, унинг мақсади, вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларига ҳам тўхталиб ўтилди. Шунингдек, «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

“UZINSURANCE” Ахборот хизмати