Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупция – ривожланишга тўсиқ (+видео)
22:22 / 2023-11-27

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш, жамиятимизда бу иллатга нисбатан муросасиз курашни шакллантириш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.

“Ўзмиллийбанк” АЖ  Хоразм  вилояти бошқармасида  коррупцияга қарши курашиш йўналишида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.  

Тадбирда “Ўзмиллийбанк” АЖ  тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар, шу жумладан, фаолият турларини рақамлаштириш ва инсон омилини бартараф этиш масалалари юзасидан фикрлашилди  

Мамлакатимизда  коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти, олиб борилаётган ишлар, коррупция учун жавобгарлик масалалари, унинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда мазкур йўналишдаги хорижий тажрибалар ҳақида маълумот берилди. Банк раҳбарияти томонидан  фаолият  очиқлигини  таъминлаш, коррупцион хатарнинг олдини олиш  ва бартараф этиш, соҳада коррупцияга қарши курашишнинг замонавий тизимини жорий этиш ҳамда “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида  амалга  оширилаётган  ишлар тилга олинди.  

[gallery-14794]

– Коррупцияга қарши курашишнинг энг асосий  йўли давлат органлари  фаолияти ва иш жараёнлари шаффофлигини ошириш, ишга қабул  қилиш, давлат харидлари, рухсатнома ва лицензиялар бериш каби жараёнларда очиқ-ошкораликни таъминлашдир. Хусусан, ана шундай тадбирлардан бири  сифатида 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни олдидан 25 ноябрдан 2 декабрга қадар “Аксилкоррупция ҳафталиги” ўтказилиши белгиланган. “Ўзмиллийбанк” ушбу жараёнларни тизимли халқаро стандартлар талаблари асосида олиб бормоқда, – дейди “Ўзмиллийбанк” АЖ  Хоразм вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи Равшан Искандаров. – Қайд этишимиз лозим, бўлим ўз фаолияти давомида коррупцион хатти-ҳаракатлар содир этилганда гумон қилинган ҳолатни ҳам ўрганиб, тегишлича хизмат текширувини ўтказиб келмоқда. Коррупцияга бағишланган бу каби тадбирлар ходимларимизда ишга бўлган масъулиятни яна бир карра ошириш билан бирга, ишга виждонан ёндашишида муҳим аҳамият касб этади.  

Тадбир давомида банк масъуллари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари саволларга жавоб берди.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/DIJwAZo5Pac" title="Коррупция – ривожланишга тўсиқ" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов(сурат), ЎзА мухбирлари