Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид
11:17 / 2021-10-30

Андижонда Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши қарорига асосан ташкил этилиб, фаолият олиб бораётган ҳудудий кенгаш аъзолари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, мутасадди ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда коррупцияга қарши курашиш, коррупция ҳолатларини келтириб чиқарадиган омилларни бартараф этиш, аҳоли, хусусан, ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, мазкур йўналишда келгусида амалга ошириладиган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда Андижон вилояти ҳокими, коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши раиси Шуҳратбек Абдураҳмонов кенгаш фаолиятининг асосий мақсад ва вазифалари юзасидан иштирокчиларга маълумот берди.

[gallery-4490]

– Коррупция миллий хавфсизлигимизга энг катта таҳдидлардан биридир, – дейди Андижон вилояти ҳокими, Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши раиси Шуҳратбек Абдураҳмонов. –  Шу боис, ушбу иллатга ҳеч биримиз бефарқ, лоқайд қарамаслигимиз керак. Коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик назоратини кучайтириш, давлат бошқарув идоралари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, корхона, ташкилот ва муассасаларда коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишда фуқароларнинг фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим.

Йиғилишда мазкур йўналишдаги ишлар кўлами, сифати ва самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Коррупция билан боғлиқ иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга ҳудудий кенгаш раиси ва мутасаддилар атрофлича жавоб қайтарди.

 

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат),

ЎзА