Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупция: лойиҳалар тақдимоти
11:04 / 2025-11-28

9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни

Бухорода Олий Мажлис ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташаббуси билан 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш кунига бағишлаб Аксилкоррупция ойлиги доирасида Нодавлат нотижорат ташкилот томонидан коррупция қарши курашиш мавзусида амалга оширилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Унда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, Коррупцияга қарши курашиш вилоят ҳудудий Кенгаш аъзолари, фуқаролик жамияти институтлари, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. 

– Охирги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган ишларнинг натижадорлигини ошириш, муҳим ижтимоий масалаларга оид очиқ маълумотлар кўламини янада кенгайтириш, улардан тўсиқларсиз фойдаланишни таъминлаш мақсадида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг 2023 йил 27 ноябрдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига (Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни доирасида кенг кўламли “Аксилкоррупция ҳафталиги”ни ўтказиш) мувофиқ ҳар йили анъанавий тарзда Аксилкоррупция ойлиги ўтказиб келинмоқда. Мазкур чора-тадбирлар доирасида халқаро конференциялар, семинар-тренинглар, очиқ эшиклар куни тадбирлари, пресс-тур каби тадбирлар ташкил қилинади. Шунингдек, ёшлар ўртасида коррупцияга қарши муросасизлик муносабатини шакллантириш мақсадида уларга коррупциянинг салбий оқибатлари бўйича тарғибот ишлари амалга оширилмоқда, – дейди Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Исматилло Исматов. 

 Жорий йилда Олий Мажлис ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан “Коррупция жамият тараққиётининг кушандасидир” шиори остида тарғибот ишларини олиб бориш йўналишида танлов эълон қилинганди. Танловда Парламент комиссиясининг қарорига кўра, вилоятдаги www.tezkor-yangiliklar.uz веб-сайти “Коррупцияга қарши кураш – адолатли жамият сари қадам” лойиҳаси 30 миллион сўм, “Renessans” нодавлат нотижорат ташкилоти “Коррупцияга қарши курашда ўрта ва қуйи бўғин раҳбарларининг реал ҳаётий ҳикоялари” лойиҳаси 68 миллион сўм грант маблағларини қўлга киритганди. Йиғилишда ғолиблар ўз лойиҳаларининг тақдимотини ўтказди. 

 Асосий мақсад жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ёшларни ҳуқуқий маданияти ва фаол фуқаролик позициясига эга бўлишга рағбатлантиришдан иборат, – дейди веб-сайт бош муҳаррири Дилфуза Ибодова. – Лойиҳа фаолиятлари ва механизмлари “Коррупция – келажак душмани” мавзусида видеоролик тайёрлаш ва тарқатиш, ўқув-семинарлар, тарғибот учрашувлари ташкил этиш, “Коррупцияга йўл йўқ!” шиорида онлайн-флешмоблар, мақола ва интервьюлар чоп этиш, “Коррупциясиз жамият учун – бирдамликда!” шиорида оммавий юриш марафонини ўтказиш мақсад қилинди. 

Тадбирда йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан аниқ жавоб олди. Лойиҳаларнинг навбатдаги босқичида амалга ошириладиган чоралар ва ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.