English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупция – ижтимоий барқарорлик кушандаси
15:32 / 2023-12-05

Тошкент шаҳар Маданият бошқармаси томонидан Юнусобод туманида жойлашган 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” муносабати билан “Коррупция – ижтимоий барқарорлик кушандаси” мавзуида семинар бўлиб ўтди.

Унда тизим тасарруфидаги ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш, мазкур иллатга шарт-шароит яратиб бераётган барча омилларни бартараф этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилаётгани хусусида маълумот берилди.  

Шунингдек, коррупция сабаблари, ижтимоий хавфлилиги ҳамда унга қарши курашишнинг ижтимоий – ҳуқуқий асослари юзасидан маърузалар тингланди.  

–Коррупцияга қарши кураш дунё миқёсида бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бир бўлиб қолмоқда, – деди Тошкент шаҳар прокуратураси масъул ходими Мирвохид Мирҳаётов. – Бу иллатга қарши кураш дунёнинг кўплаб мамлакатлари қатори Ўзбекистон Республикасида ҳам амалга оширилиб келинмоқда. Ҳозирги пайтда давлатимизда коррупцияга қарши курашиш доирасида бир қатор дастурлар қабул қилинган ва улар бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.  

Гулноза Бобоева, ЎзА