Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупция ислоҳотларга хиёнатдир
10:24 / 2026-03-02

Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасида Давлат хавфсизлик хизмати Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси масъул ходимлари билан ҳамкорликда умумий профилактик йиғилиш ўтказилди.

Тадбир давомида коррупциянинг салбий оқибатлари, хизмат давомида қонунийлик ва тартибни таъминлаш, ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларга муросасиз муносабатда бўлиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда таъкидланганидек, коррупцияга йўл қўйиш бу нафақат қонун бузилиши, балки давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларга хиёнатдир. Ушбу иллат бу давлат тараққиётига тўсиқ бўладиган, адолат ва қонун устуворлигини издан чиқарадиган, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг катта хавфдир. Давлатимиз раҳбари томонидан 2026 йилда коррупцияга қарши курашишда “фавқулодда ҳолат” эълон қилиниши бу соҳада мутлақо янги, қатъий ва муросасиз босқич бошланишини англатади.

Тадбирда фикр-мулоҳазалар билдирилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.