French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупция ҳолатлари тўғрисида хабар берган шахслар ҳақидаги маълумотлар сир сақланади
16:28 / 2022-02-17

Прокуратура органлари томонидан коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда унга қарши кескин курашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фарғона вилоятида шаҳар ва туман прокурорлари аҳолини бу иллатга қарши курашишда фаол бўлишга чақирмоқда. Ёзёвон тумани прокурори Илҳомжон Хўжаев халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирокида ўтказилган тадбирда туман аҳолиси ва кенг жамоатчиликка мурожаат йўллади.  

Унда прокуратура органлари коррупция иллатига қарши курашишда аввало, кенг жамоатчилик, хусусан, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар вакиллари, журналист ва блогерлар, энг муҳими, ҳар бир фуқаронинг кўмаги ва узвий ҳамкорлигига таяниши алоҳида таъкидланиб, ушбу иллатга қарши курашишда фаол ҳамкорликка чақирди. 

–Коррупцияга қарши курашда олдинги сафларда бораётган прокуратура ана шундай кўмак ва ҳамкорлик воситасида коррупциянинг ҳар қандай кўринишига чек қўйишга кафолат беради, – дейди туман прокурори. – Шундай экан аҳоли ва кенг жамоатчиликни жамиятда, хусусан, прокуратура органларида коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақираман. Коррупция ҳолатлари тўғрисида хабар берган шахслар ҳақидаги маълумотлар сир сақланиши тўлиқ кафолатланади.  

М. Сулаймонов,  ЎзА