Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупция бўйича тадбирда бирорта ҳам коррупцион ҳолат бўйича маълумот берилмади
15:04 / 2021-12-06

9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни

9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилган аксилкоррупцион ҳафталик доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида ҳам “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида тадбир ўтказилди.

Унда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи ҳамда ушбу соҳада маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари вакиллари, журналистлар иштирок этди.  

Кичик форматда ташкил этилган тадбирда ҳудудлардаги фармацевтика соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорларнинг ҳам онлайн тарзда  иштироки таъминланди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари А.Темиров агентликнинг коррупцияга қарши курашиш ва олдини олиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш чоралари тўғрисида, агентлик директори маслаҳатчиси Муҳаббат Ибрагимова коррупцияга қарши курашишда Ўзбекистон Республикасидаги меъерий ҳуқуқий база хусусида сўз юритди.

– Бугунги тадбирда соҳада учраб турадиган коррупцион ҳолатлар ҳақида ҳам маълумот берилишини истагандик, – деди жамоатчилик кенгаши аъзоси Ш.Аъзамов. – Пандемия шароитида маълум бир дори препаратларига талаб ортди ва нарх-навонинг кескин ошиб кетиши ҳолатлари кузатилди. Ўша пайтларда агентлик мутасаддилари, мутахассислари матбуот хизмати орқали тезкор муносабатларни билдиришса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Дарвоқе, тадбирда бирорта ҳам коррупция билан боғлиқ ҳолат бўйича  очиқланмади, маълумот берилмади. Гўё, фармацевтика – мутлақ коррупциясиз соҳа.

 

Моҳигул Қосимова, ЎзА