Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупция – барқарор тараққиёт душмани
13:31 / 2024-05-26

Давлат ва жамият ривожи, барқарор тараққиётга жиддий тўсиқ бўлиб, соҳалар юксалишига бевосита таҳдид туғдирадиган асосий иллат – бу коррупция.

Шу боисдан, мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш чораларини кучайтириш, ушбу салбий иллатни илдизи билан йўқ қилиш, бу борадаги ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлаш ва аҳоли орасида кенг кўламли тарғибот ва ташвиқот ишларини ўтказишга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Дарҳақиқат, коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир. Мазкур иллат ҳар қандай давлат ва жамият барқарор тараққиётининг хавфсизлигига, сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан равнақ топишига жиддий зарар етказиб, халқнинг фаровон яшаши ва эркинликлари чекланишига сабаб бўлади.  

“Бухоро нефт базаси” МЧЖда “Коррупция – барқарор тараққиётга таҳдид” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни корхона ходимларига бандма-банд тушунтириб берилди.

[gallery-17568]

Таъкидланганидек, “Бухоро нефт базаси” МЧЖда коррупцияга қарши курашиш соҳасида тегишли чора-тадбирлар ва дастурлар ишлаб чиқилган. Жамият раҳбарияти ва молиявий назорат ва комплаенс департаменти мутахассислари билан биргаликда олиб борилаётган назорат ва профилактик тадбирлар доирасида жорий йилнинг 5 ойи давомида 1 миллиард сўмга яқин хато ва камчиликлар аниқланиб, ўз вақтида бартараф қилинди.  

–Жамиятда 2023 йилда 41 банддан иборат коррупцион хавф- хатарлар режаси ишлаб чиқилган, –дейди жамиятнинг молиявий назорат ва комплаенс назорат инспектори Абдувоҳид Бақоев. –Ушбу кўрсаткич жорий йилда 7 тага камайтирилиб, 34 бандни ташкил этмоқда. Бу ҳолат бўйича ҳам коррупцион хавф -хатарларни камайтириш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда.

–Жамиятда мавжуд бўш иш ўринларига номзодларни ишга қабул қилиш бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг тавсиялари асосида ҳар бир номзод синчковлик билан ўрганиб чиқилади, –дейди жамият директорининг иқтисод ва маркетинг бўйича ўринбосари Аслиддин Исломов. –Тегишли тартибда тест синовлари ва суҳбатдан ўтказилгач, ишга қабул қилинади.  

Молиявий назорат ва комплаенс департаменти мутахассислари томонидан жамиятда манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бўйича доимий ўрганишлар олиб борилади. Ҳар чоракда аноним сўровномалар ўтказилади. Ходимлар томонидан декларациялар тўлдириб борилади.

2023 йилда жамиятда Коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро ташқи аудит ташкилоти томонидан ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар доирасида жамият ИСО 37001 халқаро сертификатини қўлга киритган.  

Тадбирда ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан аниқ жавоблар олишди.  

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),

ЎзА мухбирлари