Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцион омилларнинг олдини олиш самарадорлигини ошириш лозим
08:10 / 2025-10-25

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда санитария-эпидемиологик осойишталик ва аҳоли саломатлигини сақлаш тизимида коррупцияга қарши курашиш ҳамда уни бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳолати Тошкент ва Сирдарё вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунлари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, ўрганишларда санитария-эпидемиологик осойишталик ва аҳоли саломатлигини сақлаш тизимида рухсат берувчи ҳужжатларни бериш, қонунчиликда белгиланган тартибда объектларда текширишлар ўтказиш, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бузилганлиги аниқланган ҳолатларда лицензиялар ва рухсат берувчи ҳужжатларни тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш масалалари таҳлил этилди.  

Шунингдек, давлат харидларини амалга ошириш, кадрларни ишга қабул қилиш ва бошқа масалаларда коррупцион омилларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар атрофлича ўрганилди.

Муҳокамаларда депутатлар тизимда коррупцион ҳолатларнинг олдини олишда коррупцияга қарши курашиш бўлинмаси фаолияти самарадорлигини ошириш, самарали профилактика тизимини йўлга қўйиш лозимлигини айтиб ўтди.  

Сунъий интеллект ва рақамли технологияларни амалиётда кенг қўллаш, кадрларни танлаб олишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича тавсиялар берилди.

М.Комилова, ЎзА