Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Корпоратив футбол кубоги-2025" ғолиблари аниқланди
11:33 / 2025-11-06

Мамлакатимизда оммавий футболни ривожлантириш, иқтидорли ёшларни саралаш, ташкилот ва жамоаларда соғломлаштириш мусобақаларини ташкил этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтган давр мобайнида ўтказилган оммавий футбол мусобақалари билан мамлакатимиздаги мавжуд маҳалла, мактаб, олий ўқув юрти  ва ташкилотлар тизимидаги минг-минглаб ёшлар, фахрийлар қамраб олиндики, бу, юртимизда соғлом турмуш тарзи тарғиботида муҳим аҳамият касб этди.

Куни кеча пойтахтимиздаги Олимпия шаҳарчасида "Корпоратив футбол кубоги-2025" мусобақасининг финал учрашувлари ҳам айни ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлди.

"Корпоратив футбол кубоги-2025" мусобақасининг қизиқарли кечган баҳслар финалида "Ҳаёт банк" ва "Халқ банки" жамоалари рўбарў келди.

Учрашувда "Ҳаёт банк" "Халқ банки" жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди.  

Шу тарзда "Корпоратив футбол кубоги-2025" турнирида 1-ўринни "Ҳаёт банк" жамоаси, 2-ўринни "Халқ банки" вакиллари ва 3-ўринни "Акфа" жамоаси қўлга киритди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар белгиланган тартибдаги пул мукофотлари ва кубоклар билан тақдирланди.

Т.Рўзиев, ЎзА