Коронавирусни зарарсизлантирадиган мато яратилди
Бразилия ва Испания олимлари бир неча дақиқада коронавирусни зарарсизлантирадиган мато ишлаб чиқдилар, дея хабар беради "Kazinform" Agencia Brasil агентлигига таяниб.
Бразилия ва Испания олимлари бир неча дақиқада коронавирусни зарарсизлантирадиган мато ишлаб чиқдилар, дея хабар беради "Kazinform" Agencia Brasil агентлигига таяниб.
Бразилиядаги Сан-Паулу университетининг Биотиббий фанлар институти, Испаниядаги Жауме I университети ва Бразилиядаги Функционал материалларни ишлаб чиқариш маркази олимлари коронавирус инфекциясини келтириб чиқарадиган SarS-CoV-2 вирусини бир неча дақиқада зарарсизлантирадиган мато ишлаб чиқдилар.
Лойиҳага "Nanox" нанотехнология компанияси ҳамкор бўлган.
Олимларнинг фикрига кўра, тўқима тахминан икки дақиқада янги коронавирусни 99,9% зарарсизлантиради. Мато касалхона кийимларини тайёрлаш учун ишлатилади ва тез орада сотувга чиқарилади.