Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коронавирусни йўқ қилувчи дори 1975 йилда топилгани аниқланди
17:01 / 2020-04-10

Aвстралиялик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, антипаразитик дорилар 48 соат мобайнида коронавирус кўпайишини деярли бутунлай йўқ қилиш қобилиятига эга препаратни аниқлашди.


Aвстралиялик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, антипаразитик дорилар 48 соат мобайнида коронавирус кўпайишини деярли бутунлай йўқ қилиш қобилиятига эга препаратни аниқлашди. "Известия" нашри тарқатган хабарга кўра, 1975 йилда ишлаб чиқилган "Ивермектин" препарати ҳақида гап кетмоқда. Тадқиқот натижалари тиббиёт тадқиқотларини эълон қилиб борувчи "Antiviral Research" нашрида эълон қилинган.

Австралиянинг Монаш шаҳри университети ва Мелбурн шаҳридаги қироллик шифохонаси мутахассислари ҳамкорлигида COVID-19дан инфекцияланган ҳужайраларнинг ҳолатини таҳлил қилди ва ҳужайраларга "Ивермектин" препаратини йўналтиришган.

Препаратнинг битта дозаси туфайли вирусли РНК миқдори бир кундан кейин 93%га, 2 кундан кейин эса 99%га камайиши маълум бўлган.

Тадқиқот ўтказилган вақтдан 48 соат ўтгач, "Ивермектин" таъсири ҳужайралардаги вирусларни 5000 баравар камайишига олиб келганлиги қайд этилган.

Алоҳида таъкидланишича, тажриба давомида "Ивермектин" ҳужайраларга токсикологик таъсир кўрсатмаган, яъни уларни заҳарламаган.

Олимларнинг ишонишича, уларнинг тадқиқоти коронавирус юқтирган ҳолатларда, ушбу препаратни қўллаш бўйича янги йўналишни бошлаб беради.

Шунингдек, уларнинг фикрига кўра, "Ивермектин" препарати Сovid-19 вируси кўпайишини чеклашга ёрдам беради, касаллик асоратлари ривожланишининг олдини олади ва инфекцияни одамдан одамга юқишини чеклайди.

Препарат ҳақида маълумот;

"Ивермектин" 1975 яратилган дори воситаси бўлиб одамларни, чўчқаларни, қорамолларни, отларни ва қўйларни даволаш учун ишлатилиб келинмоқда.

1997 йил март ойида инсондаги кучли паразитларни даволаш учун тасдиқланган. Шунингдек, препаратни ОИТС билан оғриган беморларда ҳамда иммунитети заиф одамлар учун ҳам қўллашга тавсия қилинган.

Ветеринария тиббиётида "Ивермектин" ҳайвонларнинг эндо ва эктопаразит касалликларини даволашда ишлатилади.

2015 йилда "Ивермектин" кашф этилгани учун, НОБЕЛЬ мукофоти берилиши муҳокама этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик олимлар ҳам COVID-19ни самарали даволаши мумкин бўлган дориларни эълон қилишган эди.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам дори воситаларини шифокор кўрсатмасисиз қабул қилиб бўлмаслигини ёддан чиқарманг.