Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун яна қўшимча 1,3 трлн. сўм маблағ ажратилмоқда
15:39 / 2021-10-21

Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ялпи мажлисда муҳокама қилинган «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонун юзасидан қуйидаги фикрларни билдирди.

Барчамизга маълумки, ҳозирги пайтда коронавирус пандемиясидан батамом қутилганимиз йўқ. Мамлакатимизда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун ажратилган 3 триллион сўм маблағлар тўлиқ ишлатилган. Шу билан бирга жорий йилда ҳам коронавирус инфекцияси давом этаётганлигини ҳисобга олиб, коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун қўшимча маблағ захирасини яратиш мақсадида яна қўшимча 1,3 трлн. сўм маблағ ажратилмоқда. 

Ушбу маблағлар ҳисобидан коронавирусга қарши кураш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт ва бошқа ходимларга иш ҳақи, қўшимча рағбатлантириш тўловлари учун  533 млрд. сўм, дори-дармон воситалари, гигиена ва зарарсизлантирувчи воситалар учун  273 млрд. сўм ҳамда вакцина сотиб олиш харажатлари учун  405 млрд. сўм сарфланади. Шу билан бирга Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳам яна қўшимча 489 млрд. сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган. Ушбу маблағларнинг 238 млрд. сўми оилавий шифокорлик пунктлари учун, 100 млрд. сўми ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизматларни янада яхшилаш учун ва 60 млрд. сўми онкология ёрдамини такомиллаштириш ва хизматини янада ривожлантириш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш учун йўналтирилади.  

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Сенатининг ахборот хизмати