Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коронавирусга қарши эмланганлар сони 450 минг нафардан ошди
09:10 / 2021-04-21

20 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 27 828 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 458 555 нафарга етди.  

20 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Наманган вилояти (3864 нафар),

Фарғона вилояти (3532 нафар),

Самарқанд вилояти (3245 нафар) банд қилди.  

Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:

Фарғона вилоятида 66 381 нафар,  

Наманган вилоятида 47 841 нафар,  

Андижон вилоятида 46 639 нафар,  

Самарқанд вилоятида 43 394 нафарни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.