French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коронавирусга қарши эмланганлар  қарийб ярим миллион нафарга етди
09:25 / 2021-04-22

21 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб  жами 28405 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 486 960 нафарга етди. 

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 21 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Сурхондарё вилояти (5 307 нафар),

Наманган вилояти (4 237 нафар),

Самарқанд вилояти (3 204 нафар) банд қилди. 

 

Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:

 Фарғона вилоятида 69 013 нафар, 

Наманган вилоятида 52 078 нафар, 

Андижон вилоятида 49 533 нафар, 

Самарқанд вилоятида 46 598 нафар,

Қашқадарё вилоятида 40 128 нафарни ташкил қилмоқда.

 

Эмлаш жараёнлари давом этади.