Коронавирусга қарши эмланадиганлар рўйхати кенгайтирилмоқда
Бу ҳақда ССВ Матбуот хизматига вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева маълум қилди.
– Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълумотига кўра:
Чет элга ўқишга борадиган талабалар;
Оммавий ахборот воситалари (журналистлар, блогерлар);
Ёзувчилар-шоирлар;
МТРК ходимлари ҳам эмлаш жараёнларига жалб этилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда ва бу бўйича тегишли рўйхатлар шакллантирилмоқда, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабарида.
Шу пайтга қадар 65 ёшдан юқори инсонлар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабагача таълим муассасаси ходимлари ҳамда сурункали ҳасталиклар кузатиладиган фуқаролар коронавирусга қарши эмлаш жараёнларида иштирок этаётган эди.