Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коронавирусга чалинган машҳур опера қўшиқчиси Пласидо Доминго касалхонадан соғайиб чиқди
14:41 / 2020-03-30

Телеканалнинг маълум қилишича, испаниялик қўшиқчи ҳозир Акапулькодаги қароргоҳига келган. Унинг аҳволи барқарор, дейилади хабарда.


Коронавирусга чалинган ва Мексика касалхоналаридан бирида даволанаётган испаниялик машҳур опера ижрочиси Пласидо Доминго ўтган якшанба куни тузалиб уйига қайтди. Маҳаллий CNN телеканали Мексиканинг Герреро штати соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб шу ҳақда хабар берган.

Доминго 22 март куни ўзининг Facebook саҳифасида коронавирусга чалингани ҳақда маълум қилган эди. Кейинроқ қўшиқчининг вакиллари оммавий ахборот воситаларига хасталик оғирлашгани боис 79 ёшли Доминго Акапулько шаҳридаги хусусий касалхонага ётқизилгани ҳақда маълум қилди.

Телеканалнинг маълум қилишича, испаниялик қўшиқчи ҳозир Акапулькодаги қароргоҳига келган. Унинг аҳволи барқарор, дейилади хабарда.