Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коронавирусга қарши марказий штаб МАЪЛУМОТИ: 771 нафар фуқароларимиз 14 кунлик тиббий кузатувга олинди
09:10 / 2020-02-11

909 нафар фуқаро ушбу касалликдан вафот этган. Касаллик Хитой Халқ Республикасидан ташқари дунёнинг 25 та давлатида 318 нафар фуқароларда қайд этилди.


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан 2020 йилнинг 10 февраль куни олинган расмий маълумотларга кўра, Хитой Халқ Республикасида жами 40235 нафар, дунё бўйича 40553 нафар фуқаролар янги коронавирус инфекцияси билан касалланган бўлиб, кунлик ўсиш 8,0 фоизни (2987 нафар) ташкил этмоқда.

909 нафар фуқаро ушбу касалликдан вафот этган. Касаллик Хитой Халқ Республикасидан ташқари дунёнинг 25 та давлатида 318 нафар фуқароларда қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги вирусология лабораториясида жорий йилнинг январь ойидан бошлаб 10 февраль кунигача 812 та намуналар коронавирус инфекциясига текширилиб, ушбу намуналарда коронавирус инфекцияси топилмади.

И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига жорий йилнинг 9 февраль куни хорижий давлатлардан 31 та самолёт қабул қилиниб, 3829 нафар фуқаролар, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ марказий санитария-эпидемиология хизматига қарашли 6 та санитария-карантин пунктидан 4 та поездда жами 563 нафар фуқаролар, Давлат чегара кесишиш пунктларидаги санитария-карантин пунктлар орқали 34550 нафар фуқаролар термометриядан ўтказилди.

2020 йил 10 февраль кунигача Хитой Халқ Республикасида бўлиб қайтган 3447 нафар фуқароларимиз тиббий кўрикдан ўтказилди. Улардан 2676 нафарида касалликнинг яширин даври (14 кун) якунлангани ва тиббий кўрик давомида ҳеч қандай коронавирус инфекцияси белгилари аниқланмаганлиги боис тиббий кузатув ишлари якунланди.

Бугунги кунда 771 нафар фуқаролар 14 кунлик тиббий кузатувга олинди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 10 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида коронавирус касаллиги қайд этилмади.

Бу касалликни Республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлиги томонидан назоратга олинган.


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги​
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги
коронавирус инфекциясига қарши курашиш штаби