Жиззах вилояти Дўстлик тумани адлия бўлими санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан ходимларга тўланмаган иш хақини ундириш бўйича иш олиб борди.
Жиззах вилояти Дўстлик тумани адлия бўлими санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан ходимларга тўланмаган иш хақини ундириш бўйича иш олиб борди.
Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўлов тўлаш белгиланган.
Дўстлик тумани санитария-эпидемиологик осойишталик марказида эса бош врач А.Ҳамроевга ва яна 15 ходимга бу пуллар тўлаб берилмаган.
Ваҳоланки, Меҳнат кодексига асосан иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъий назар, ходимга бажарган иши учун ҳақини белгиланган шартлар ва муддатларда тўлаши шарт. Меҳнатга ҳақ тўлаш ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.
Шу сабабли Дўстлик тумани адлия бўлими фуқаролик судига тўланмаган иши ҳақини ундириш бўйича даъво ариза киритди. Даъво тўлиқ қаноатлантирилиб, қарздор Дўстлик туман санитария-эпидемиологик осойишталик марказидан ходимлар фойдасига қарийб 25 миллион сўм иш хақини ундириб бериш хақида суд буйруғи чиқарилди.