Коронавирусга қарши кураш доирасида АҚШ турли давлатларга 1,6 миллиард доллар маблағ ажратган
Давлат департаменти маълумотида коронавирусга қарши кураш доирасида АҚШ ҳукумати дунёнинг турли давлатларига жами 1,6 миллиард доллар маблағни тиббий, инсонпарварлик ва иқтисодий кўмак тарзида ажратгани маълум қилинган.
АҚШ ҳукумати COVID-19 пандемияси бошланганидан буён Украинага жами 18,3 миллион доллар маблағни тиббиёт соҳасига кўмак сифатида ажратди.
Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти маълумот тарқатган.
Мазкур маблағлар Украинадаги маҳаллий даволаш муассасаларига коронавирусга қарши курашда уларнинг имкониятларини кенгайтиришга йўналтирган.
Шунингдек, маблағ пандемиянинг ижтимоий-иқтисодий асоратларини юмшатиш бўйича сарфланиши ҳам кўзда тутилган.
Давлат департаменти маълумотида коронавирусга қарши кураш доирасида АҚШ ҳукумати дунёнинг турли давлатларига жами 1,6 миллиард доллар маблағни тиббий, инсонпарварлик ва иқтисодий кўмак тарзида ажратгани маълум қилинган, дейилади “rosbalt.ru” хабарида.