Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коронавирусга қарши АҚШ элчихонаси ҳам биргаликда курашмоқда
18:11 / 2020-03-18

АҚШнинг мамлакатимиздаги элчихонаси коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига иккинчи хайрия ёрдами сифатида шахсий ҳимоя воситаларини топширди.


АҚШнинг мамлакатимиздаги элчихонаси коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига иккинчи хайрия ёрдами сифатида шахсий ҳимоя воситаларини топширди. Бу ҳақда агентлик жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) коронавирусдан зарар кўрган ёки унинг тарқалиши хавфи юқори бўлган мамлакатлар, шу жумладан, Ўзбекистон учун юқумли касалликлар бўйича фавқулодда захира фондидан қўшимча маблағ ажратди. АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм мамлакатда кўрилган тайёргарликни юқори баҳолаб, Ўзбекистонни келгусида ҳам қўллаб-қувватлаши маълум қилди.

– Янги коронавирус касаллиги фақатгина ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги яқин ҳамкорлик орқали бартараф этилиши мумкин бўлган, глобал соғлиқни сақлашга таҳдид солаётган касалликдир, – деди Дэниел Розенблюм. – АҚШ ҳукумати ушбу глобал эпидемияга тайёргарлик ва жавоб чораларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистондаги ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Тақдим этилган шахсий ҳимоя воситалари таркибига 10 минг қўлқоп, 10 минг 200 ниқоб, 1 минг 400 махсус халат ва 200 кўзойнак киради. Улар бутун Ўзбекистон бўйлаб вилоят марказлари ва шаҳарларда тарқатилади.