Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коронавирусдан ёки унинг оқибатида дунё бўйича 15 миллион киши вафот этган
10:54 / 2022-05-06

Тахминан 15 миллион киши COVID-19 бошланган 2020 йил январдан то 2021 йил 31 декабргача бўлган даврда вафот этган, дейилади пайшанба куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тарқатган баёнотда.

Ташкилотнинг ҳисоб-китобича, COVID-19 туфайли ёки у билан боғлиқ хасталиклар оқибатида 2020 йил январдан то 2021 йилнинг охиригача жами 14,9 миллион киши вафот этган.

84 фоиз ўлим Жануби-Шарқий Осиё, Европа ва Америка минтақасига тўғри келади. Вафот этганларнинг 68 фоизи 10 та мамлакат фуқаролари бўлган.