Коронавирусдан энг кўп ўлим ҳолати қайси мамлакатда кузатилмоқда?
Италияда коронавирусга чалинган беморларнинг ҳар йигирма нафаридан бирида ўлим ҳолати қайд этилмоқда, дейилади РИА Новости тайёрлаган статистик маълумотда.
Италияда коронавирусга чалинган беморларнинг ҳар йигирма нафаридан бирида ўлим ҳолати қайд этилмоқда, дейилади РИА Новости тайёрлаган статистик маълумотда.
Ўтган якшанба куни Италияда коронавирусдан вафот этганлар сони 366 кишига етди. Бу мамлакатдаги жами касалликка чалинганларнинг 4,96 фоизини ташкил этади.
Энг кўп ўлим АҚШда ҳам кузатилмоқда. Бу ерда 472 киши вирусга чалинган бўлса, уларнинг 19 нафари ҳаёт билан видолашган (4,03 фоиз). Учинчи ўринда Хитой (3,83 фоиз), тўртинчи ўринда Эрон (2,96 фоиз) бормоқда.
Коронавирусга чалинганлар орасида энг кам ўлим ҳолати Жанубий Кореяда қайд этилган. Бу мамлакатда вирусга чалинганларнинг 0,68 фоизи вафот этган.
Яна бир статистика: аҳоли сонига нисбатан вирусга энг кўп чалиниш ҳолати Жанубий Кореяда кузатилмоқда. Бу ерда вирус юқтириш ҳолати ҳар миллион кишига 142,1 киши тўғри келди.
Иккинчи ўринда Италия (121,9 киши) бормоқда. Учинчи ўрин Эронга (80,9) берилди. Коронавирус энг кўп тарқалган Хитой эса, мазкур кўрсаткич бўйича тўртинчи ўринда бормоқда (58,3).
Коронавирусни юқтириш ҳолатлари кейинги пайтда Швейцария (39,3) ва Норвегия (31,5) мамлакатларида ҳам кўп қайд этилмоқда.
Европанинг қолган мамлакатларида аҳвол қарийб бир хил, дейилади мазкур хабарда.