Коронавирус Ўзбекистонга қачон кириб келган?
– Ўзбекистон ҳудудида биринчи бемор 2020 йил 15 март куни қайд этилди.
Бу саволга Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков қуйидагича жавоб берди:
– Ўзбекистон ҳудудида биринчи бемор 2020 йил 15 март куни қайд этилди. Бироқ касаллик мамлакатимизга ундан аввал кириб келган бўлиши ҳам мумкинлигини инкор этмаймиз. Биз сарҳисобни биринчи аниқлаган бемордан бошладик. Шундан кейин статистик рақамлар шаклланди.