Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коронавирус: Юртимизда касалланишлар сони 100дан камайди
10:25 / 2022-03-01

2022 йил 28 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 236 минг 501 (+96) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 

4 нафари Андижон вилоятида, 
5 нафари Бухоро вилоятида, 
1 нафари Жиззах вилоятида, 
2 нафари Навоий вилоятида, 
4 нафари Наманган вилоятида, 
5 нафари Самарқанд вилоятида, 
2 нафари Сурхондарё вилоятида, 
3 нафари Фарғона вилоятида, 
1 нафари Хоразм вилоятида, 
20 нафари Тошкент вилоятида, 
49 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Кеча кун давомида: 

Андижон вилоятида 9 нафар, 
Бухоро вилоятида 11 нафар, 
Жиззах вилоятида 5 нафар, 
Навоий вилоятида 4 нафар, 
Наманган вилоятида 5 нафар, 
Самарқанд вилоятида 7 нафар, 
Сурхондарё вилоятида 8 нафар,  
Фарғона вилоятида 5 нафар, 
Тошкент вилоятида 10 нафар, 
Тошкент шаҳрида 114 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 233096 (+178) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда. 

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1636 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 12 нафар кишида пневмония аниқланди.

ЎзА