Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коронавирус Тожикистонни четлаб ўтди(ми?)
12:30 / 2020-04-06

Унинг фикрича, шунингдек бу ҳолат Тожикистонга ҳар эҳтимолга қарши эпидемияга қарши пухта тайёргарлик кўриш имконини ҳам беради.


Албатта, бутун дунё коронавирус аталмиш офатдан азият чекаётган бир пайтда ер юзидаги саноқли давлатлар қатори Тожикистонда ҳам ушбу касаллик ҳолати кузатилмагани қардош халқ сифатида Ўзбекистон аҳлини қувонтирмоқда. Зеро, қўшнининг ютуғидан севиниш, қайғусига шерик бўлиш азалий қадриятимиз.

Шу маънода, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг Тожикистондаги доимий вакили Галина Перфильеванинг мутахассис сифатидаги фикрлари ҳар бир юртдошимиз учун қизиқ бўлса керак. У ўз баёнотида коронавирус билан боғлиқ мамлакатдаги бугунги вазиятни қисқача ифодалаган.

"Нима учун шу пайтгача республикада бирорта ҳам бемор аниқланмаганига аниқ бир изоҳ беришнинг ҳозирча иложи йўқ. Бизга нима ёрдам бераётганини айтиш қийин", - деган Перфильева оммавий ахборот воситалари вакилларига.

Унинг фикрича, шунингдек бу ҳолат Тожикистонга ҳар эҳтимолга қарши эпидемияга қарши пухта тайёргарлик кўриш имконини ҳам беради.

"Ҳозир барча давлатлар ўз имкони даражасида янги қийинчиликлар пайдо бўлишига тайёр туришга интилмоқда. Шу билан бирга айни вақтда бирор нарсани олдиндан башорат қилиш ҳам осон бўлмаяпти. Бугунги кунда Тожикистонда мазкур касалликнинг йўлини тўсган омиллар ҳақида ҳеч ким аниқ бир фикрни айта олмайди", - деб ҳисоблайди мутахассис.

Бунга қўшимча равишда Перфильева хоним Тожикистон ҳалқининг унчалик бадавлат эмаслиги ва шунинг учун ҳам аксарият аҳоли хорижга чиқмаслигини таъкидлаган. Бинобарин, минтақанинг бошқа давлатларида зарарланиш ҳолатлари айнан чет эллардан кириб келаётгани сир эмас.

Баёнотда Тожикистонда хориждан кириб келаётган фуқаролар учун қатъий карантин ҳолатини жорий этиш учун мамлакатда жиддий чоралар кўриляпти.

"Тожикистонда вирус фақат бошқа давлатлардан кириб келиш шаклидагина намоён бўлиши мумкин, чунки эпидемия пайдо бўлгандан буён республикада 6 мингдан зиёд одам карантинга олинди. Ушбу жараён ЖССТ тавсияларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда таъминланди. Шубҳа туғдирган барча ҳолатларнинг олди олинди, касаллик билан боғлиқ заррача белги ҳам эътиборсиз қолдирилмади, тестдан ўтказилди", - дея вазиятга аниқлик киритган эксперт.

Шунингдек, у Хитой билан чегаралар дарҳол ёпилганини ҳам таъкидлаб ўтган.

"Юк автомобиллари ҳайдовчиларининг барчаси карантиндан ўтди. Кимдир асраяпти Тожикистонни", - деди Перфильева сўзи сўнггида.